13 ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган мебель дўконларининг бирида ёнғин юзага келди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида бинонинг шифти ва мебель жиҳозлари, 220 квадрат метр майдонга зарар етган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 01:22 да ўраб олинган ва 02:15 да ўчирилган.
Олиб борилган ҳаракатлар натижасида дўконнинг 110 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар қайд этилмаган.
Аввалроқ Тошкент давлат техника университети ёнидаги ошхонада ёнғин юз бергани, Тошкент вилоятидаги мебель цехида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)