Қашқадарё вилояти Китоб туманида икки хил фасл кузатилмоқда. Гап шундаки, туманнинг бир қисми қалин қор билан қопланган, бошқа қисмида бодом гуллаган.
Ҳокимлик ахборот хизмати ушбу табиат ҳодисалари акс этган суратларни улашди.
Қайд этилишича, туманнинг Аспидухтар қишлоғида 28 январь куни ёғишни бошлаган қор қалинлиги 29 январга келиб 70-80 сантиметрни ташкил этмоқда.
Бу вақтда эса туманнинг яна бир ҳудуди ҳисобланган Қайнар кенгликларида баҳор фасли ҳукмрон. У ерда бодом гуллаганини кўриш мумкин.
Қашқадарёда бу ҳолат 2022 йилда биринчи марта эмас. 5 январь куни вилоятнинг Китоб туманидаги қишлоқни қалин қор қоплаган бўлса, Ғузор туманидаги қишлоқда эса бодом қийғос гуллаган эди.
Изоҳ (0)