Андижонда 14 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Улуғнор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Андижон давлат тиббиёт институти талабаси А.Қ. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида ушбу институтига 14 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. У келишилган пулдан 7 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда икки кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг доллар пора олган шахс қўлга тушгани, Фарғонада Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг доллар олган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)