Конституцияда Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгаришсиз қолдирилади. Мазкур масала, 4 июль куни Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Қуйи палата матбуот хизматининг маълум қилишича, умумхалқ муҳокамаси давомида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон аҳолисидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирган таклифларини инобатга олиш зарур деб топди.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси муддатини 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)