Наманган вилояти Чуст туманида 11 июль куни савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 11 июль куни соат 18:56 да Чуст туман ФВБга «Бирлик» МФЙ Чустий кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга қарашли хусусий савдо дўконда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Келиб тушган хабарга асосан ёнғин қутқарувчилар томонидан ёнғин бартараф этилган.
Ҳолат оқибатида савдо дўконининг шифт қисмидан 45 квадрат метр жойи ҳамда савдо дўконда бўлган маиший техникалар, савдо дўконига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)