Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Сергели туманидаги автомобиль бозорида эркакнинг юзини кесган қашқадарёлик фуқаро қидирувга берилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 2 июлида куни Сергели туманидаги автомобиль бозорида икки эркак ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида 1986 йилда туғилган М.Б. қўлидаги пичоқ билан А. исмли фуқаронинг юзини кесиб юборган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан М.Б.га нисбатан 277-модда 2-қисми «в» банди (совуқ қурол қўллаб безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро терговдан яширингани учун сиртдан айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилиниб, унга сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда қидирувга берилган.
Изоҳ (0)