Шахмат бўйича Нидерландияда Tata Steel Чесс 2023 мусобақаси давом этмоқда.
Мусобақанинг 25 январь кунги ўйинларида Мастерс босқичида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов хитойлик Лирен Динг билан дуранг ўйнади ва 7 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Нидерландиялик Аниш Гири АҚШ гроссмейстери Уэсли Со билан дуранг ўйнаб, 6,5 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Challengerс турнирида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров эса 10-турда нидерландиялик Эрвин ЛъАмига қарши дона сурди ва муроса кўчасини танлади. Жавоҳир очколари сонини 6,5 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ (0)