АҚШнинг Колорадо штатида айиқ маҳаллий боғдаги фотоқопқон ёрдамида юзлаб селфи олди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар бермоқда.
![](/static/nasiba/photo_2023-01-30_14-58-02.jpg)
Айиқ очиқ майдонлар ва тоғ парклари департаменти томонидан ўрнатилган камераларга тушиб қолган.
![](/static/nasiba/photo_2023-01-30_15-01-42.jpg)
Паркда ёввойи ҳайвонларни кузатиш учун фотоқопқонлар ўрнатилган.
![](/static/nasiba/photo_2023-01-30_15-04-27.jpg)
Боғ ходимларининг сўзларига кўра, улар ҳеч қачон битта ҳайвоннинг бу қадар кўп суратларини учратмаган.
![](/static/nasiba/photo_2023-01-30_15-06-01.jpg)
Олинган 580 та суратдан 400 га яқини айиқнинг селфилари бўлиб чиқди.
![](/static/nasiba/photo_2023-01-30_15-07-30.jpg)
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айиқнинг фотогеник табиатига қойил қолишди ва энг муваффақиятли суратларни танлаб олишди.
Ижтимоий тармоқларда айиққа бағишлаб кўплаб постлар ёзилмоқда, у дива деб аталди ва Голливуд юлдузлари билан таққосланди.
Изоҳ (0)