Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 7-тур ўйинлари 1 март, чоршанба куни ўтказилди.
“Арсенал” ўз уйида “Эвертон”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Букайо Сака ва Габриэль Мартинелли ўз ҳисобига гол ёздирган ҳолда, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
71-дақиқада Мартин Эдегор жамоасининг учинчи голини урди. 80-дақиқада Мартинелли дублни расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
“Ливерпуль” эса “Вулверҳэмптон”ни меҳмон қилди. Учрашувда ҳисоб 73-дақиқага келиб очилди: Виржил ван Дейкнинг аниқ зарбасидан кейин “қизиллар” олдинга ўтиб олди. Орадан кўп вақт ўтмай Муҳаммад Салоҳи фарқни оширди.
Мазкур ўйинлардан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
АПЛ
7-тур баҳслари
1 март, чоршанба
“Арсенал” – “Эвертон” 4:0
Голлар: 1:0 – 40 Сака, 2:0 – 45 Мартинелли, 3:0 – 71 Эдегор, 4:0 – 80 Мартинелли.
“Арсенал”: Рэмсдейл, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко (Тирни, 82), Жака (Фабиу Виейра, 72), Жоржиньо (Парти, 46), Эдегор, Сака (Смит-Роу, 82), Троссард (Нкетиа, 72), Мартинелли.
“Эвертон”: Пикфорд, Коулмен (Годфри, 61), Тарковски, Кин, Миколенко, Гуйе (Ҳолгейт, 46), Дукуре (Дэвис, 79), Онана, Ивоби, Мопе (Грэй, 61), Макнил.
Огоҳлантиришлар: Тарковски (51), Годфри (66).
“Ливерпуль” – “Вулверҳэмптон” 2:0
Голлар: 1:0 – 73 ван Дейк, 2:0 – 77 Салоҳ.
“Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд (Милнер, 89), ван Дейк, Konaте, Симикас, Байчетич (Ҳендерсон, 79), Фабиньо, Эллиотт, Салоҳ, Диогу Жота (Гакпо, 76), Нуньес (Фирмино, 89).
“Вулверҳэмптон”: Жозе Са, Семеду, Доусон, Килмен, Буэно (Аит-Нури, 24), Моутинью (Поденсе, 64), Сарабия (Траоре, 46), Лемина, Рубен Невеш, Матеуш Нунеш (Гомес, 64), Хименес (Диего Коста, 79).
Огоҳлантиришлар: Байчетич (15), Семеду (36), Сарабия (45), Фабиньо (53), Рубен Невеш (66).
Изоҳ (0)