Ла Лига президенти Хавьер Тебас “Барселона” Лионель Мессини ортга қайтара олмайди деб ҳисоблайди.
“Иккала клуб ҳақида ҳам гапираман. Ҳозирги иқтисодий вазиятини ҳисобга олсак, “Барселона” Мессини ортга қайтара олмайди. Фақатгина у маоши қисқаришига рози бўлсагина бу трансфер амалга ошиши мумкин. Аргентиналик “ПСЖ”да ҳам қололмайди.
Иккала жамоанинг ҳам маош фонди бир хил. Фақат парижликлар камроқ даромад кўради. “ПСЖ” нефтдан пул қиладиган ва ҳомийлар билан айёрликлар қиладиган клуб.
Ла Лига Леонинг қайтишига ёрдам қиладими? Нимадир қила оладиган бу “Барселона”нинг ўзи. Мен ҳам Мессининг фаолиятини Испанияда якунлашини хоҳлар эдим, лекин бу бизга боғлиқ эмас. У ортга қайтиши учун қоидаларни ўзгартирмаймиз”, — дейди Тебас.
Изоҳ (0)