Лондоннинг “Челси” клуби ўз стадиони “Стемфорд Бриж”да очиқ ифторлик ташкил этди.
Лондон клуби 26 март куни ўз стадионида ифторлик ўтказди. “Аристократлар” ушбу лойиҳани Ramadaн Тент Project билан биргаликда ташкил этди.
Стадионга масжид ва диний идора вакилларидан ташқари “Челси”нинг ислом динига эътиқод қилувчи ходим ва мухлислари ташриф буюрди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Челси” ўз стадионида ушбу тадбирни ташкил этган Англия Премьер Лигасининг илк клубига айланди.
Изоҳ (0)