Президент фармонига асосан бож тўловидан озод қилинган озиқ-овқатлар нархи кескин арзонламоқда. Бу ҳақда тадбиркор Зафар Ҳошимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 36 гуруҳга кирадиган минглаб маҳсулотлар нархи бож ҳисобига арзонлашди. Мазкур рўйхатда озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари болалар кийим-кечаклари ҳам бор. Ушбу рўйхатдаги маҳсулотлар мамлакат ҳудудига киритилаётганида эндиликда бож тўлови тўланмайди.
Изоҳ (0)