Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 25 туп дарахт рухсатсиз кўчирилгани аниқланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, туманнинг “Баҳор” маҳалласида 9 туп кўп йиллик дарахтлар ва 16 туп куз мавсумида экилган тут кўчатлари ноқонуний равишда тегишли рухсат олинмасдан кўчирилгани, шунингдек, шу ердаги 4 туп қайрағоч дарахтлари кўчириш пайтида ўсишдан тўхтайдиган даражада шикаст етказилгани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро О.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 3 миллион сўм жарима ҳамда 3 миллион 600 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Шунингдек, ўсишдан тўхтаган 1 туп қайроғоч дарахтини ноқонуний равишда кесгани учун фуқаро Г.Б.га нисбатан кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 миллион сўм жарима белгиланди.
Изоҳ (0)