Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида “Пахтакор” 10 апрель, душанба куни “Қизилқум” билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида “Пахтакор” ҳисобни очди. Аббосбек Файзуллаев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Майдонда устунлик қилган тошкентликлар биринчи бўлимда ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Бу сафар Азизбек Турғунбоев голга муаллифлик қилди. 74-дақиқада эса Драган Черан “Пахтакор”нинг учинчи голини урди. Ўйин сўнгида Виктор Мбаома ҳисобни қисқартирди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” очколари сонини 9 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. “Қизилқум” эса 4 очко билан 11-поғонани банд этди.
Суперлига
5-тур баҳси
10 апрель, душанба
“Пахтакор” – “Қизилқум” 3:1
Голлар: 1:0 — 13, Аббосбек Файзуллаэв, 2:0 — 34, Азиз Турғунбоэв, 3:0 — 74, Драган Черан, 3:1 — 88, Виктор Мбаома.
“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одил Ҳамробеков (Беҳрузбек Асқаров, 69), 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Достон Ҳамдамов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 69), 27. Сардор Собирхўжаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
“Қизилқум”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Авазхон Маматхўжаев (Азизбек Усмонов, 46), 4. Илҳомжон Ваҳобов, 5. Самандар Шукуриллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 10. Исломбек Кенжабоев, 11. Жасур Холтўраев, 24. Ифеани Ифеани, 75. Олег Толмасов, 77. Ойбек Нурматов, 87. Алишер Саноев.
Огоҳлантириш: Ислом Тошпўлатов (88).
Четлатиш: Ойбек Нурматов (65).
Изоҳ (0)