Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда икки аёл ўқитувчи ўз эркак ҳамкасби томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Ҳилола Умарованинг сўзларига кўра, ҳозирда икки жабрланган аёл шифохонада, вазирлик назоратида. Уларни дўппослаган эркак эса ҳуқуқий тарғибот органлари томонидан назоратга олинган. Вазир бундай ҳолат, айниқса, педагоглар орасида учраётгани жуда ачинарли эканини таъкидлаган.
Ҳолат 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда содир бўлган эди. 34 ёшли эркак ўқитувчи икки нафар аёл ҳамкасби билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)