Италиянинг “Ювентус” клубига 15 очко қайтариб берилди.
Италия Миллий олимпия қўмитаси (CONI) кафолат кенгаши Турин клубининг очколарни олиб қўйиш қарори устидан шикоятини қаноатлантирди. Эслатиб ўтамиз, январь ойида “Ювентус” футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатганликда, шунингдек, ходимларнинг харажатлари ҳақидаги маълумотларни ва футболчилар маошининг ҳақиқий ҳажмини яширганликда айбланиб, 15 очкодан маҳрум қилинганди.
Энди янги суд жараёни бўлиб ўтади. Италия футбол федерациясининг федерал апелляция суди (FIGC) ишни қайта кўриб чиқиши лозим.
15 очко қайтариб берилганидан кейин туринликлар очколари сонини 59 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. 2-ўриндаги “Лацио”дан 2 очко, етакчи “Наполи”дан эса 16 очко ортда қолмоқда.
Изоҳ (0)