20 май куни Hyatt Regency Tashkent’да етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, маркетологлар ва йирик компанияларнинг топ-менежерлари чиқиш қилади ҳамда Ўзбекистон шароитида самарали ишлайдиган маркетинг воситалари тўғрисидаги амалий тажрибалари билан ўртоқлашади.
Форум иштирокчилари бозор экспертларидан долзарб билимларга эга бўлиб, уларни ўз бизнесларини ривожлантириш ва профессионал такомиллашув учун қўллай олади.
Форумга Ўзбекистон, Сингапур, Туркия, Қозоғистон, Россиядан экспертлар таклиф этилган. Спикерлар маркетинг бизнесни қандай ривожлантириши борасидаги шахсий тажрибаларини баҳам кўради. Форумнинг асосий мавзулари: маркетологлар учун сунъий интеллектнинг фойдаси, чат-ботлар ва коммуникациянинг шахсийлашуви, нарх шаклланиши, рақамли экотизим, маркетинг таълими, маркетинг жамоаларининг шаклланиши ва бошқа кўплаб масалалар.
“Бу йил бешинчи марта ўтказилаётган форумнинг асосий вазифаси анъанага айланган ҳар йилги форматни қўллаб-қувватлаш саналади, бунда йилда бир марта реал тажриба ва билимга эга маҳаллий ва хорижий спикерлар энг фаол маҳаллий маркетологлар ва тадбиркорлар билан учрашади ҳамда ўтган йилдаги ўз реал кейслари ва кузатувларини ҳамкасблар ва бошловчи мутахассислар билан баҳам кўради.
Бу йил маркетинг бизнесни қандай ривожлантиришини ҳамда тўғри ва самарали маркетингга эга компаниялар рақобатчиларига қараганда муваффақиятлироқ ва тезроқ ривожланишлари сабабларини муҳокама қилиш форумнинг асосий мавзуси этиб белгиланиши бежиз эмас”, — дейди форум ташкилотчиси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.
“Макон Маркетинг Форум 2023” форумида қуйидагилар чиқиш қилади:
- Михаил Терентев, Mailfit.com маркетинг агентлиги асосчиси ва Letteros.com муҳаррири (Россия/Ўзбекистон/Сингапур);
- Константин Найчуков, пулли трафик билан ишлаш эксперти, eLama сервиси тарғиботчиси (Россия/Туркия);
- Илья Балахнин, Paper Planes консалтинг агентлиги бошқарувчи ҳамкори (Россия);
- Акмал Ҳамидов, “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари;
- Азиз Нуритдинов, AIKO, Dafna ҳаммуассиси (Ўзбекистон);
- Гуля Давлатова, Buka Fit фитнес клуби муассиси ва Buka Gym CЕОси
Юлия Иванова, МАD Bootcamp маркетинг мактаби ҳаммуассиси (Ўзбекистон); - Замира Раҳмонова, “Ишонч” креатив директори (Ўзбекистон);
- Александр Шубин, myRetailStrategy бошқарувчи ҳамкори (Қозоғистон);
- Наталя Григорян, Lay’s PepsiCо интеграцияланган маркетинг коммуникациялари собиқ раҳбари, (Россия);
- Федор Вирин, Data Insight ва Cross Insights ҳамкори (Россия ва МДҲ).
Форум доирасида панел муҳокамалари ўтказилади, уларда муваффақиятли лойиҳалар раҳбарлари муваффақиятга эришишда маркетинг роли ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашади.
“Макон Маркетинг Форум 2023” — аввало, олға интилиш учун зарур бўлган профессионалларнинг фаол мулоқоти, турли ғоялар ва фикрларни ифодалаш учун майдонча. Бу бир кунга энг самарали маркетинг воситалари оламига шўнғиш ва индустриянинг долзарб тенденциялари ҳақида хабар топиш имкониятидир.
Ташкилотчилар аминки, “Макон Маркетинг Форум 2023”да қатнашиш ҳар бир шахсга тараққиётнинг янги истиқболларини кўриш ва самарали маркетинг воситалари тўғрисидаги олган билимларини амалиётда қўллашда ёрдам беради, шу боис Марказий Осиёдаги ягона ва энг кенг кўламли тармоқ тадбирини фаол қўллаб-қувватлашга чақиради.
Бизнес-форум иши якунланиши билан “Йил бренди 2022” VI мукофоти ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими ўтказилади, унда очиқ халқ овоз бериши ҳамда уюшма экспертлари ва шериклари овоз беришларининг ғолиблари эълон қилинади.
Бу йил, ўтган йилда бўлгани каби истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши @makon_brand_bot Telegram-ботида ўтяпти ва аллақачон барча иштирокчилар томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Уч ҳафта овоз бериш давомида унда 250 мингдан зиёд истеъмолчилар қатнашди, улар 25 та номинасияда ўзлари учун севимли бўлган 217 та брендга овоз бердилар. Истеъмолчилар овоз бериши 8 майгача давом этади (шу кун ҳам ҳисобланади).
“Йил бренди 2022” мукофоти 25 та номинасиясининг ҳар бири бўйича ғолиблар эълон қилинишидан ташқари, 20 майдаги тадбирда “Йил шахси”, “Ўзбекистон маркетинги ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Йил кашфиёти” каби махсус совринлар ҳам топширилади.
Форум ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси.
- Бош ҳамкор – Мediapark
- Титул ҳамкор – МК БАНК
- Форум дастури – marketing.uz сайтида
- Чипталар – iticket.uz
Ахборот учун:
+99897 402 28 20
Изоҳ (0)