Ўзбекистоннинг My Freighter (Centrum Air) лоукостери Қозоғистонга мунтазам қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
5 июндан бошлаб Тошкент—Олмаота—Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтасига 3 маротаба душанба, чоршанба ва жума кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.
Centrum Air авиакомпанияси My Freighter томонидан ташкил қилинган шўба корхона ҳисобланади. Компаниянинг йўловчилар учун парвозлари Ўзбекистон ичида ҳам, чет эл мамлакатларида ҳам амалга оширилади.
Изоҳ (0)