Магний суяк тўқималарининг асосий таркибий элементидир. Бу микроэлемент организмда липидлар, оқсил ва озуқа моддаларининг сўрилиши учун масъул бўлган 350 дан ортиқ ферментларни фаоллаштиради!
![](/static/2023/01/muazzam/photo_2023-06-08_16-22-35.jpg)
Суяк тўқимасини шакллантириш ва метаболизмни тезлаштиришдан ташқари магний уйқусизлик, мигрен, ташвишланиш ва асаб касалликларига қарши курашда ёрдам беради.
Рационга таркибида магний бўлган қандай озиқ-овқатлар киритилиши керак:
- Гуруч кепаги. 100 грамм маҳсулот ичида 781 мг магний мавжуд. Бу тавсия этилган кунлик меъёрдан икки баравар кўп.
- Кориандр, шафлей ёки райҳон. Уларнинг бир ош қошиғида тахминан 690 мг магний учрайди. Таомингизга ушбу минералга бой зираворлардан қўшинг.
- Қора шоколад. У антиоксидантларга ва магнийга бой. 100 грамм шоколадда тахминан 230 мг магний бор.
- Тўқ яшил баргли сабзавотлар. Карам, исмалоқ ва ҳар қандай қуюқ яшил баргли сабзавотлар. Шунингдек, лавлаги барги ва қоқи ўт юқори даражадаги магнийни таъминлайди. 1 стакан исмалоқда 157 мг магний мавжуд.
Балансли овқатланиш кўп ҳолларда организмнинг магнийга бўлган кунлик эҳтиёжини қоплайди. Кўп одамлар сифатсиз озиқ-овқат, нотўғри турмуш тарзи ёки ошқозон-ичак трактининг сурункали патологиялари мавжудлиги туфайли уни етарли даражада қабул қила олишмайди.
Изоҳ (0)