General Motors компанияси Wuling Bingo деб номланган электромобиль ишлаб чиқарди. Бу салонида каравот бўлган ҳамёнбоп электромобиль ҳисобланади. Бу ҳақда CarNewsChina хабар берди.
![](/static/2023/Sevara/2871745.jpg)
B-классга тегишли ихчам хетчбекнинг нархи 8 340 доллардан 11 830 долларгача. У битта қувватлантиришда 333 километр масофани босиб ўта олади.
Ҳозирги вақтда ушбу модель фақат Хитойда сотилмоқда. Автомобилнинг узунлиги тўрт метрдан сал ошади. Автомобилга иккита дисплей ўрнатилган.
![](/static/2023/Sevara/2871744.jpg)
![](/static/2023/Sevara/2871746.jpg)
Опсиялар орасида шишириладиган матрас ва каравот мавжуд бўлиб, у салоннинг орқа томонига жойлашади. Wuling Bingo моделининг икки тури мавжуд. Биринчиси битта қувватлантиришда 203 километр юрса, иккинчисининг аккумулятори кучлироқ бўлиб, у 333 километр масофа босади. Автомобилнинг максимал тезлиги — 100 км/соат.
Изоҳ (0)