Тошкентда 2023 йил 18—19 октябрь кунлари Where in the World is Tashkent конференцияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
Ушбу тадбир пойтахтнинг модернистик қиёфасини сақлаб қолиш бўйича бошланган Tashkent Modernism ХХ-XXI лойиҳасининг энг юқори нуқтасидир.
“Диёримиз бетакрор архитектура анъаналари сақланиб қолган юртдир. Хоразмнинг қадимий қалъаларидан то темурийлар бунёд этган мадрасалар ва маҳаллаларимизнинг одатий меъморчилигида қўлланган ихтироларгача — ушбу бой меросни қадрлаймиз ва ундан фахрланамиз.
⠀
Бироқ, кўп асрлик меросимизни тарғиб қилар эканмиз, шаҳарларимиз, хусусан, Тошкентга чирой бахш этиб турган ўзига хос ХХ аср модернизми руҳидаги архитектурани ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз керак. Тошкентнинг модернистик бинолари уни Хелсинки ёки Бильбао сингари машҳур модернизм қиёфасидаги намуналар қаторига қўшади.
⠀
Ушбу лойиҳа мамлакатимиз ва хорижий экспертлар ўртасида фикрлар, ғоялар алмашинувига хизмат қилади, шаҳримизни асраб-авайлаш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқишига ҳисса қўшади деб ишонаман”, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)