Фарғона вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди, деб хабар беради вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган маълумот асосида Қўқон шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши ва айланишига чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида ушбу шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасига хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари билан маркаланмаган дастлабки умумий қиймати 70 миллион сўмлик икки турдаги жами 7 минг қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Октябрь бошларида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Болдир” темирйўл чегара божхона постига қўшни давлатдан ноқонуний кириб келган қиймати 15 миллиард сўм бўлган салкам бир миллион қути ноқонуний сигареталарни тўхтатиб қолганди.
Изоҳ (0)