Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 26 ноябрь тонгида Ўзбекистонга қайтиб келган Афрузани шахсан кутиб олди.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-13-01.jpg)
“Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан”, — деб ёзди у ўз саҳифасида.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-13-02 (2).jpg)
Саида Мирзиёева қизнинг бош мураббийи — отаси Акбар Ҳакимовга алоҳида миннатдорлик билдирди.
“Қизалоқнинг бош мураббийи — отаси Акбар ака Ҳакимовга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Қизингизнинг истеъдодини ривожлантиришга куч ва вақтингизни аямаганингиз учун ташаккур. Хотин-қизларимизни юқорига кўтараётган бундай оталар, эркаклар янада кўп бўлсин. Афрузамизга ҳамиша омад ва бахт ҳамроҳ бўлсин!”, — деди Мизиёева.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-13-02.jpg)
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-13-03.jpg)
Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Италияда бўлиб ўтди. Унда 14 ёшгача бўлган спортчилар орасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-11-26_13-13-08.jpg)
Қайд этиб ўтиш жоиз, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Изоҳ (0)