Куни кеча “Дюна” фильми мотивларига бағишланган қўл соати тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу соат Hamilton бренди остида ишлаб чиқарилган.
![](/static/2024/03/02/9e8041ac1b54828b73592450bc26d17f-nBKPavRp.jpg)
Соат дизайни футуристик услубда бўлиб, Desert Watch деб номланади. Қора рангли ва кўк ёритгичли мазкур қўл соати 100 метр чуқурликкача сувга бардош бера олади. Унинг нархи 3000 доллар деб баҳоланган.
![](/static/2024/03/02/bf118c8786aaa15ca60c1446679e2790-1bGSRdg-.jpg)
Desert Watch замонавий гаджет бўлибгина қолмай, балки “Дюна” фильмидаги Фремен қабиласи маданиятини акс эттирувчи кино оламининг бир парчаси кабидир.
![](/static/2024/03/02/785c31e02fa6ccfa6362ff5e6c2ea6c2-aYiiXc-p.jpg)
Кеча, 1 март куни “Дюна-2” фильмининг релизи бўлиб ўтди. Унда қонхўр Харконенга қарши курашда бош қаҳрамон Пол Фременлар қабиласи билан бирлашгани ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳозирда актёрлар дунё бўйлаб пресс-тур саёҳатида.
![](/static/2024/03/02/396c852da617c669d56a8f037b3b431e-gbZvO9dC.jpg)