19 март куни Хитой шимолидаги Шанси провинциясида йўловчи автобуси туннел деворига урилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Хитой давлат матбуотига таяниб Reuters хабар берди.
Маҳаллий ҳокимиятга кўра, воқеа соат 14:37 да содир бўлган. Жароҳатланганлар касалхонага юборилган.
Худди шу куни маҳаллий вақт билан 11:20 да Хитой шарқидаги Тайчжоу шаҳридаги касб-ҳунар мактаби яқинида машинанинг оломон устига бостириб бориши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Жабрланганларнинг аҳволи барқарор, дейилган баёнотда.
Хитойда оммавий автоҳалокатлар тез-тез содир бўлмоқда. Аввалроқ Хитой матбуоти аҳоли пунктида енгил машина иштирокидаги автоҳалокат ҳақида хабар берган эди:
1 март куни Хитой шарқидаги Шандун провинциясидаги Дезҳао турар жой массивида автомобилнинг бир гуруҳ одамлар устига бостириб бориши оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва бир неча болалар жароҳат олган эди, — дея маълум қилган давлат матбуоти.
Изоҳ (0)