Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тест имтиҳонларида бошқа фуқаро ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро У.О. ўрнига фуқаро Ж.Т. киришга уринган вақтида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
«Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз», – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)