Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ўзбекистон вақти билан 28 март, сешанба тонгида Марокашга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Танаффусдан кейин марокашликлар жавобсиз учта тўп киритди. Исмоил Саибари дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Ҳаймуд Абдуллоҳ муаллиф бўлди.
Мазкур йиғин доирасида Темур Кападзе шогирдлари аввалроқ Кот-дъИвуар билан дуранг ўйнаганди (0:0).
Ўртоқлик учрашуви
28 март, сешанба
Марокаш U-23 — Ўзбекистон U-23 3:0
Голлар: 1:0 – 58 Саибари, 2:0 – 62 Саибари, 3:0 – 77 Абдуллоҳ.
Ўзбекистон U23: Назаров, Муқумжонов, Иброҳимов, Мамасидиқов, Мухторов, Абдумажидов, Холматов, Маҳмудов, Норчаев, Жиянов, Раҳимжонов.
Захира: Абдунабиев, Йўлдошев, Шамсиев, Ҳамралиев, Ҳошимов, Жалолиддинов, Жўрақўзиев, Бегимов, Ибрагимов, Тоиров, Бўриев, Одилов.
Изоҳ (0)