Футбол бўйича Испания чемпионатининг 28-турида “Барселона” 10 апрель, душанба куни “Жирона”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда майдон эгалари устунликка эга бўлди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Ўйин нурсиз дуранг билан якун топди.
Каталонлар лига мавсумидаги 21 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу борада клуб рекорди 1986/87 йилги мавсумда ўрнатилган — 24 та қуруқ ўйин.
“Кўк-анорранглилар” очколарини 72 тага етказиб олган ҳолда таъқибчи “Реал”дан 13 очкога илгарилаб кетди.
28-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Ла Лига
28-тур баҳси
10 апрель, душанба
“Барселона” – “Жирона” 0:0
“Барселона”: тер Штеген, Кунде, Араухо, Эрик Гарсия, Балде, Серхи Роберто (Кессиэ, 46), Бускетс, Гави, Рафинья (Альба, 75), Фати (Ферран Торрес, 68), Левандовски.
“Жирона”: Гассанига, Мартинес, Давид Лопес, Буэно, Хави, Сиганков (Рикельме, 71), Тони Виля (Ян Коуто, 60), Ромеу, Гарсия (Алеиш Гарсия, 46), Мартин (Фернандес, 85), Кастелянос (Стуани, 60).
Огоҳлантиришлар: Кастелянос (32), Стуани (77).
Изоҳ (0)