Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда соғлиқни сақлаш тизими ҳақида гапирар экан, вазир Беҳзод Мусаевга энг аввало пастга тушиб ишлаш кераклигини таъкидлади.
«Мана (собиқ) вазир биронта шифохонани бош шифокорини танимасди. Тошкентникини танир эди, бошқа – Андижон, Қорақалпоғистонникини танимасди. Сен ҳамма жойникини танишининг керак. Қишлоқ шифокорлик пунктнинг шифокорини ҳам танишинг керак.
Худди маҳаллага, пастга қандай тушган бўлсам — шундай. Ўша қишлоқ шифокорлик пункти сенинг маҳалланг. Бирламчи бўғимга тушиш керак. Мен сенга қанча ўргатяпман.
Энди сен ҳам буни эплолмасанг, Ўзбекистонда тиббиётни ҳеч ким эплолмайди, ёпиш керак вазирликни», — дейди давлат раҳбари Беҳзод Мусаевга қарата.
Маълумот учун, 11 ноябрь куни соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев лавозимидан озод этилгани ва у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)