Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд вилоятининг фаоллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йиғилиш танқидий руҳда ўтган. Банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми юқорилиги таъкидланган. «Миллий банк», «Халқ банки» ва «Асака банк»даги ҳолатлар бўйича жиноий иш очилиши айтилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берган. Тўхтаев бу лавозимда 2020 йилнинг апрелидан буён ишлаб келаётганди.
«Талаб энди бошқача бўлади. Ҳар куни дунё ҳамжамияти бўйича очиқлик бўлмоқда. Шундай вақтда ҳам Самарқандда айрим ноинсоф раҳбарлар ишга масъулиятсизлик билан ёндашмоқда», — дейди президент.
Изоҳ (0)