Тошкентда икки «КамАЗ» светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХХ маълумот берди.
2022 йил 8 июль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Нукус кўчасида 2 та «КамАЗ» русумли юк автомобилларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидабузар ҳайдовчилар — 1990 йилда туғилган Қ.Т. ва 1989 йилда туғилган Ҳ.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 4-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)