Жидда шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан республика маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Макка шаҳридаги Golden Star компанияси бош директори Абдулмуъин Зурги билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистоннинг «MMM Amin Bio» компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган коллаген ва желатин маҳсулотларининг намуналари ва тегишли сертификатлар нусхалари суҳбатдошга тақдим этилган.
Абдулмуъин Зурги ушбу маҳсулотнинг сифатини юқори баҳолаган ҳолда, Саудия Арабистонидаги фармацевтика заводларига уларни етказиш бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.
Учрашув доирасида «MMM Amin Bio» компанияси вакиллари билан онлайн-музокаралар ўтказилган. Уларнинг натижасига кўра ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор келишувларга эришилган.
Изоҳ (0)