Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март, сешанба оқшомида Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида венесуэлаликлар ҳужумни голга айлантирган ҳолда олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида яна бир қатор имкониятлар юзага келди. Танаффус арафасида Ўзбекистон терма жамоаси пенальти ишлаб олди, бироқ Жалолиддин Машарипов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
67-дақиқада рақиб футболчилари Жан Фуэнтеснинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди.
Иккинчи бўлим охирлаб бораётган вақтда Жасур Яхшибоевга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин ҳакам яна пенальти тепилиши кераклигини қайд этди. Бу сафар жабрланувчининг ўзи пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Аввалроқ Сречко Катанец шогирдлари Боливияга қарши ўйинда минимал ҳисобдаги ғалабани қайд этганди.
Ўртоқлик ўйини
28 март, сешанба
Ўзбекистон — Венесуэла 1:1
Голлар: 0:1 – 7, пенальти Гонсалес, 1:1 – 79, пенальти Яхшибоев.
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев (Иброҳимхалил Йўлдошев, 87), Абдулла Абдуллаев (Жасур Яхшибоев, 73), Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров (Сардор Собирхўжаев, 57), Жамшид Искандаров (Азиз Турғунбоев, 57), Жалолиддин Машарипов (Остон Ўрунов, 57), Элдор Шомуродов (Бобур Абдухолиқов, 57).
Венесуэла: Хоэл Гратерол, Александр Гонсаллес, Junior Морено, Ёрдан Осорио, Мигел Наварро, Жан Фуэнтес, Эрнесто Торрегросса, Хосе Луис Мартинес, Эдуард Белло, Кристиан Кассерес, Саломон Рандон.
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (3), Белло (42), Турғунбоев (69).
Четлатиш: Фуэнтес (67).
Изоҳ (0)