Бухоро вилояти Когон туманида 8 февраль куни эркак жанжал сабаб ўз онасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 13:25 атрофида Когон шаҳар «Бухоройи Шариф» маҳалласида яшовчи Ч.Ў. (1971 йилда туғилган) ўз уйида онаси Н.О.ни (1949 йилда туғилган) оилавий келишмовчилик сабаб қўллари билан бўғиб ўлдирган.
Ҳолат юзасидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олинган.
Маълумот учун, ушбу модда билан айбли деб топилган шахс ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)