Ўзбекистонлик Жамшид Тўраев икки бармоқда тортилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Гиннес рекордлари сайтида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.uz».
https://www.youtube.com/watch?v=CXaP4xDOiRM
Рекордни қайд этишга берилган талабномада 37 ёшли спорт ишқибози, маълумоти бўйича юрист Тўраев беш йилдан бери шу тариқа шуғулланиб келаётганини билдирган.
Бу Жамшид Тўраев ҳисобидаги иккинчи Гиннес рекорди — у ўтган йил май ойида турникда бир дақиқа давомида 23 маротаба орқачалаб тортилиб, жаҳон рекордини ўрнатганди.
Изоҳ (0)