Лондоннинг Гатвик аэропортидан парвоз қилган Virgin Atlantic авиакомпанияси (Буюк Британия) лайнерини яшин урди. Бу ҳақда Sutton Guardian хабар бермоқда.
Ҳодиса 22 март, чоршанба куни рўй берди. Самолёт Ямайкадаги Монтего-Бей шаҳрига йўл олганди.
https://twitter.com/NiXakaNick/status/844532460373364738
Ҳаво кемаси капитани Гатвик аэропортига қайтиш ҳақида қарор қабул қилди. Лайнер эсон-омон қўнди, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади. Йўловчилар бошқа самолёт ёрдамида манзилига етказилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)