«Лас-Пальмас» футболчилари ўйинга Испания байроғи ёпиштирилган либосларда чиқмоқчи эди. Жамоа футболчилари шу йўл билан мамлакат яхлитлиги тарафдори эканликларини билдирмоқчи эди.
https://twitter.com/UDLP_Oficial/status/914430897587392512
Каталонияда 1 октябрь куни мустақиллик референдуми ўтказилмоқда, Испания ҳукумати унинг қонунийлигини тан олмади. Испания полиция овоз бериш участкаларининг бир қисмини ёпди, рейдлар давомида бюллетенлар учун мўлжалланган урналарни олиб қўйди.
Овоз бериш участкалари яқинида тўқнашувлар бошланди. Каталония ҳукумати маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида 330 дан зиёд одам жабрланган. Испания ҳукумати 11 нафар полициячи жароҳат олганини маълум қилди.
Изоҳ (0)