Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Каталониядаги мустақиллик ҳақидаги референдум чоғида Испания ҳуқуқ-тартибот органлари 700 мингга яқин тўлдирилган сайлов варақаларини мусодара қилганини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«700 мингга яқин тўлдирилган бюллетенлар Испания кучлари томонидан мусодара қилинди ва овоз бериш натижаларига киритилмади», — деб ёзди Ассанж Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ Жулиан Ассанж Каталония мустақиллиги ҳақидаги референдум атрофидаги низоларни изоҳлаган ва уларни «биринчи интернет-уруш» деб атаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Каталония ҳукуматининг расмий вакили Жорди Турул Барселонадаги матбуот анжуманида референдум иштирокчиларининг 90 фоизи Испаниядан ажралиб чиқиш учун овоз берганини маълум қилди.
https://twitter.com/JulianAssange/status/914622346408980483
Изоҳ (0)