Таиланд мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати—2020 мусобақасининг учинчи ўрни учун баҳсда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 25 январь, шанба куни Австралияга қарши баҳс олиб боради.
Ўртага Токио Олимпиадасига йўлланмга тикилган баҳсдан «Дарё» матнли онлайн трансляцияни амалга оширади.
Бўлди, алвидо Токио! Ўзбекистон Австралияга ютқазиб, Олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолди
75. Илҳом Алижонов ўрнига Достон Ибрагимов майдонга тушди
Мухлислар ҳам ишонмай қўйди
https://twitter.com/Navqiron/status/1221069074714808321
Бозоров қизил карточка олган вазият
59. Майдонга тушганига 6-дақиқа бўлган Ойбек Бозоров қизил карточка олиб майдонни тарк этди!
58. Жасур Яхшибоевдан рейд, зарба беришга ҳам эришди, фақат рақиб посбони қўлига
Бозоров ўйинга тезлик қўша олди, кўрамиз гол ҳам қўша олармикин?!
53. Ўзбекистон таркибида анъанага айланган ўзгариш: Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров баҳсни давом эттиради
Мана ўша гол
47. ГОООЛ. Австралиялик 15-рақамли аъзоси Николас ДАгостино ўзбекистонлик 4 нафар футболчини алдаб ўтиб, Неъматов дарвозасини ишғол қилди
Иккинчи бўлим бошланди
45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ҳозирча 0:0.
43. Биринчи бўлим якунига 2 дақиқа қолмоқда. Ўзбекистон биринчи бўлимда ўйин борасида устунлигини намойиш этди, бироқ бу ҳисобда акс этганича йўқ
Футболга қизиқмайдиганлар ҳам ҳозир Ўзбекистонни қўллаб-қувватламоқда
https://twitter.com/Kapgir/status/1221056826814484486
Бобур Абдухолиқов жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади. Рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтди, лекин зарба....
Ўзбекистоннинг яна бир ҳужуми
Учрашувнинг 30 дақиқаси ортда қолди. Кичик устунлик Ўзбекистон томонида
Ҳожиакбар Алижонов ҳозирча австралиялик тенгқурларига имкон бераётгани йўқ. «Пахтакор» футболчиси ҳар бир яккакурашда рақибларидан устун келмоқда
Олимпиячиларни қизғанчиқликда айблаётган мухлис — Тролл Афанди
https://twitter.com/troll_afandi/status/1221053601876971527
Голсиз ҳужум нолга тенг, ахир йигитлар!
Ўзбекистон термаси 20-дақиқадан сўнг устунликни ўз қўлига олди. Ҳужум кетидан ҳужум. Бироқ гол йўқ
Мана Жасурнинг ўша ноаниқ зарбаси
Яхшибоевга бўлган мухлис ишончи
https://twitter.com/Navqiron/status/1221052774793777152
Бу эса Ўзбекистоннинг ютишига ишонаётган мухлис
https://twitter.com/eshonbova/status/1221040312811954179
Мухлислар хоҳиши, истаги, талаби шундай — Ўзбекистон!
https://twitter.com/shaxbozali/status/1221047465530601472
16. Жасур Яхшибоевдан ажойиб зарба, бироз ноаниқ кетди
Ўзбекистоннинг жавоб ҳужумларидан бири
Дастлабки 15 дақиқа ортда қолди, томонлар анча эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишга ўтди
8. Абдулла Абдуллаев кучли зарба берди, бироқ ўта ноаниқ
5. Австралия гол урди, бироқ ҳакам Ўзбекистон дарвозабони Абдувоҳид Неъматовга нисбатан қўполлик ишлатилган деб топди ва гол ҳисобга олинмади
3. Австралия дастлабки уч дақиқада кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда
1. Демак, учрашув бошланди. Олға, Ўзбекистон!
Австралия термасининг асосий таркиби эса қуйидагича:
Австралия: Томас Гловер, Алекс Герсбах, Дилан Райан, Тасс Мордоукоутас, Рами Нажжарине, Зак Данкан, Рено Пископо, Томас Денг, Николас ДАгостино, Kiaну Баккус, Даниэль Боуман
Ўйин 17:30 да бошланади. Учрашувда уриладиган голларни (мабодо урилса-да, кулган «смайлик») ушбу саҳифа орқали томоша қилиб боришингиз мумкин.
Футболчилар стадионга етиб келди
Ўзбекистон терма жамоасининг кийим алмаштириш хонаси шай ҳолатда
Друлович Ўзбекистоннинг асосий таркибини эълон қилди
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун бугун ҳаёт-мамот жанги! Австралияга қарши баҳсни биргаликда кузатиб боришни тавсия қиламиз!
Изоҳ (0)