NASA астронавти Виктор Гловер ўзининг Twitter’даги саҳифасига Ернинг Crew Dragon-1 космик кемасидан туриб олинган видеосини жойлаштирди.
Унинг таъкидлашича, бу астронавт томонидан космосда олинган илк видео ва у ақл бовар қилмас даражада ажойиб.
https://twitter.com/AstroVicGlover/status/1331317532796489728
17 ноябрь куни Американинг SpaceX компаниясига қарашли Crew Dragon кемаси Тошкент вақти билан 09:01 да Халқаро коинот станциясига муваффақиятли тарзда туташган. Уч америкалик — Майкл Хопкинс, Виктор Гловер ва Шеннон Уокер ҳамда бир япон астронавти — Соити Ногутидан иборат экипаж ХКСда олти ой мобайнида бўлиб туради.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан яратилган Crew Dragon космик кемаси биринчи бор 30 май куни Халқаро космик станция томон учирилган эди. 31 май куни эса Crew Dragon ХКСга муваффақиятли туташган ва 3 август куни Ерга муваффақиятли қўнганди.
Изоҳ (0)