5 январь куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Норвегиянинг Аске ҳудудида рўй берган кўчиш жойида қутқарув ишларини давом эттираётган қутқарувчилар.Фото: Reuters
Хитойнинг Янчен ҳудудидаги Дадзун боғида жойлашган шакарқамиш лабиринти.Фото: Getty Images
Тошкент шаҳридаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўли орадан беш йил ўтгач яна очилмоқда.Фото: Тошкент шаҳар ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Бангладешнинг Савар шаҳрида ғишт ортиб юрган эркак.Фото: Getty Images
Таиланднинг Бангкок шаҳрида Мо Чит автовокзалида ўриндиқларни дезинфекция қилаётган ходимлар.Фото: Getty Images
Италиянинг Катания ҳудудидан Этна вулқони отилиши кўриниб турибди.Фото: Reuters
Германиянинг Поцдам шаҳрида кекса фуқаролар Pfizer-BioNTech вакцинаси билан эмланишни бошлади.Фото: Reuters
Римдаги деярли бўшаб қолган Авлиё Пётр майдони узра учиб юрган қушлар.Фото: Reuters
Германиядаги Винтенберг тоғ-чанғи курорти қишда одамларни қабул қилмасликка қарор қилди.Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Шринагар курорт-шаҳрида қор ёғди.Фото: Reuters
Малайзиянинг Путра университети профессори Муҳаммад Тхарик ананас барглари ва ананас қисмларидан қилинган учувчисиз самолётни ушлаб турибди.Фото: Reuters
Сингапурда Ой тақвими бўйича буқа йилини кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда.Фото: Reuters
АҚШнинг Флорида штатидаги Сарасота шифохонасида вакцина олиш учун навбатда турган 65 ёшли одамлар ва ундан кексалар.Фото: Reuters
АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган «Жожер» стадионида автомобилларида ўтириб коронавирусга тест топшириш учун навбат кутаётганлар.Фото: Reuters
Испаниянинг Гран-Канария оролининг жанубий қисмидаги Аргуинегин бандаргоҳида қирғоқ қўриқчилари томонидан қайиқдан туширилишини кутаётган муҳожирлар.Фото: Reuters
Италиянинг Рим шаҳри яқинидаги Остия қирғоқларига ноқулай об-ҳаво сабабли талафот етказилганидан сўнг сув юзида турган эркак.Фото: Reuters
Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги фреска олдидан ўтиб бораётган аёл.Фото: Reuters
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Богазичи университети талабалари янги ректорнинг тайинланишига қарши намойиш ўтказмоқда.Фото: Reuters
Лондонда деярли бўшаб қолган метро поезди ичида турган аёл.Фото: Reuters
Ироқнинг Мосул шаҳрида жангарилар билан урушда жароҳатланган ногирон волейболчи Ҳишам Абдулҳолиқ уйида фарзандлари билан ўтирибди.Фото: Reuters
Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги асосий кўчалардан бирининг кесишмасида турган анъанавий «Ондел-ондел» қўғирчоғи.Фото: Reuters
Изоҳ (0)