Исландиядаги Фаградальсфьядль вулқонида янги ёриқлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Исландия метеорология хизмати Twitter орқали маълум қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
«Янги ёриқлар вулқон ўчоғидан тахминан 700 метр шимолда жойлашган. Ёриқлар, тахминан, 100—200 метрни ташкил этади», — дейилади хабарда. Метеорологлар лава майдонлари шакллана бошлаганини маълум қилди. Маҳаллий ҳокимият вулқон ҳудудига киришни тақиқлади ва сайёҳларни эвакуация қилди.
https://twitter.com/SquigglyVolcano/status/1379114976506486787
Эслатиб ўтамиз, Исландиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Рейкьянес яриморолида 19 март куни олти минг йил ухлаган Фаградальсфьядль вулқони отилган эди. Вулқон мамлакат пойтахти Рейкьявикдан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган.
Шунингдек, Суматра оролида Синабунг вулқони ҳаракатга келгани, Сицилияда Этна вулқони, Индонезияда Левотоло вулқони уйғонгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)