Жанубий Кореянинг Янгсанг шаҳридаги Тонгдо ибодатхонасида роҳиблар мавсумнинг биринчи яшил чой баргларини йиғиб олмоқда.Фото: EPA
АҚШ президенти Жо Байден Вашингтонда дунё раҳбарлари билан видеоанжуман тарзда ўтган иқлим саммитидаги нутқидан кейин ўзининг ҳимоя ниқобини киймоқда.Фото: Reuters
Наважо миллий кенгаши аъзоси Евгения Чарльз Ньютон АҚШ биринчи хоними Жил Байденга Аризонадаги кутиб олиш маросими пайтида қалин ёпинғич ўраб олишига ёрдам бермоқда.Фото: Getty Images
Миссисипи штатидаги Camp Shelby ҳарбий ўқув базасида ўтказилаётган «Илғор жангчи» мусобақасида иштирок этаётган ўзбек аскари ва АҚШ ҳарбийси. Ўзбекистонлик ҳарбийлар мусобақанинг тўртта шарти бўйича рекорд ўрнатди.Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Нью-Деҳлидаги майдонда коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жасади оммавий равишда ёқиб юборилмоқда.Фото: Reuters
Япониянинг Нагано префектурасидаги ўқув машғулотларида 2011 йилги зилзила ва цунамидан зарар кўрган минтақалар аҳолиси руҳини акс эттирган рамзий маънога эга улкан қўғирчоқ одамлар томонидан бошқарилмоқда. Қўғирчоқ июль ойида бошланиши режалаштирилган Олимпия ўйинлари очилиш маросимига кириш учун Тоҳокудан Токиога йўл олди.Фото: AP Photo
Изоҳ (0)