Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги «Вахдати миллат» боғига ташриф буюрди. «Вахдати миллат» боғи 2008 йилда ташкил этилган. Унинг майдони 700 гектар бўлиб, шундан 500 гектарида мевали дарахтлар ўтқазилган.Фото: Президент матбуот хизмати
Токиода гуллаган гортензия ўсимлиги билан суратга тушаётган қизлар.Фото: AP Photo
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги «Вахдати миллат» боғига ташриф буюрди. Суратда икки давлат раҳбари ўзларига пешвоз чиққан мезбонларга улар томонидан президентларга ҳадя этилган гулдасталарни қайтариб совға қилмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, нуронийлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон иштирок этди. Суратда уларни тантанали кутиб олишга ҳозирлик кўраётган қизлар.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, нуронийлар билан учрашувда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳудудларининг самолётдан кўриниши.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Евро–2020 бошланиши муносабати билан футбол бўйича Финляндия миллий терма жамоаси рамзлари билан безатилган Хелсинки марказий станциясидаги ҳайкаллар.Фото: EPA
Деҳқонлар томонидан ҳукуматнинг пестицидлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги экологик ташаббусига қарши норозилик сифатида йўл бўйига қўйиб чиқилган пичан ўрамлари. Швейцария аҳолиси якшанба куни синтетик пестицидларни тақиқлаш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифларга овоз беради.Фото: АFP
Англиянинг Корноулл шаҳрида бўлиб ўтган G7 йиғилишидан олдин қумга чизилган 7 давлат етакчиларининг суратлари.Фото: «ТАСС»
Изоҳ (0)