Қиролича Елизавета II Манчестер шаҳридаги ITV студиясида ташкил қилинган Coronation Street’га ташриф буюрган вақтида актёр ва продюсерлар гуруҳи билан суҳбатлашмоқда.Фото: PA
Брисбен атрофидаги Курпару шаҳрида абортга қарши намойиш ўтказаётган шахс ҳақида ўз фикрини билдирган плакатни ушлаб турган эркак.Фото: AP Photo
Римда ёзги жазирама туфайли чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ муаммолар сабаб кўчада йиғилиб қолган қоплар.Фото: Getty Images
Афғонистон миллий армияси аскари мамлакатнинг Жалолобод—Кобул магистрал йўлидаги Маҳипар шаҳрида жойлашган назорат пунктини қўриқлаб турибди.Фото: Reuters
«Уэмбли» стадионида қўшимча вақтда Данияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган футбол бўйича Англия терма жамоаси мухлислари ғалабани нишонламоқда. Англия финалда Италия билан тўқнаш келади.Фото: Reuters
Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг Рамаллоҳ шаҳри яқинидаги Турмус Ая шаҳарчасида Исроил Қуролли Кучлари томонидан портлатилган қамоқдаги фаластинлик Мунтасир аш-Шалаби уйи ёнида турган аёл.Фото: Reuters
Москвадаги Кинематографлар марказий уйининг катта залида 5 июль куни коронавирус оқибатида 82 ёшида вафот этган РСФСР халқ артисти, кинорежиссёр Владимир Меньшов билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Меньшов ўзбекистонлик режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Абдуллажон ёки Стивен Спилбергга бағишланади» фильмида ҳам суратга тушган.Фото: «ТАСС»
Изоҳ (0)