5 октябрь куни Хитойнинг яна бир йирик қурилиш компанияси Fantasia Holdings Group облигациялар бўйича қарзини ўз вақтида тўлай олмади. Ундан бир ҳафта олдин, Evergrande Group қурувчи компанияси дефолт ёқасида эканини хабар қилганди. Холдинг ХХ аср охири — XXI аср бошларида ниҳоятда авж олган қурилиш ишларида фаол иштирок этганди, бундай шиддатли қурилишлар Хитойда «арвоҳ шаҳарлар» пайдо бўлишига олиб келди. «Коммерсантъ» Хитойнинг кимсасиз мегаполисларидан олинган суратларни жамлади.
2000 йилларда Хитойда қурилиш ўта фаоллашди, бу мамлакат фуқароларига ўз номига уй сотиб олишга рухсат берилгани билан ҳам боғлиқдир. Суратда: Эйфель минорасининг кичрайтирилган нусхаси ўрнатилган Тиандученг шаҳри.Фото: Reuters
ХХРда кенг миқёсда янги туманлар билан бирга бутун бошли шаҳарларни қуриш бошланди. Суратда: Чэнгун шаҳри, 2010 йилларнинг ўрталарида у ерда 100 мингдан ортиқ бўш квартиралар бўлган, ўшандан буён аҳоли бу шаҳарга аста-секин ўрнашмоқда.Фото: Getty Images
Чўл ўртасида қурилган, камида 1,5 миллион аҳолига мўлжалланган туман узоқ йиллар давомида бўм-бўш эди. У ерда аҳоли аста-секин кўпайиб бормоқда: ҳозир туманда 100 мингдан ортиқ одам яшайди.Фото: Reuters
Кўплаб уй-жойлар қимматлиги сабаб талабгир эмас — аксарият хитойликларнинг унга қурби етмайди. Ўзига тўқ кишилар эса ривожланган ва одамлар истиқомат қилаётган шаҳарларда яшашни афзал кўради. Суратда: Шанхайнинг Пудун туманиФото: Reuters
Шанхайнинг Пудун тумани ҳам илгари «арвоҳ шаҳар» деб аталган.Фото: Reuters
Ҳозир у Хитойдаги энг йирик шаҳарнинг ёрқин туманларидан бири.Фото: Reuters
Чжэнжоу шаҳрининг янги Чжэндун тумани (расмда) ҳам узоқ вақт «арвоҳ шаҳар» бўлиб келган. Бироқ 2015 йилда у ерда 1,1 миллион аҳоли бор эди. 2019 йилдан 2020 йилгача туман аҳолиси 27,5 фоизга ўсди, уй-жой нархлари эса охирги ўн йил ичида ўн баробар ошди.Фото: AFP
Ланьчжоу шаҳрининг янги тумани (расмда) ҳам «арвоҳ шаҳар» ҳисобланади — унинг ўсиш суръати кутилганидан анча паст бўлиб чиқди.Фото: Getty Images
Изоҳ (0)