Дунёнинг турли нуқталаридан олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Австралия ҳукумати коалаларни йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар рўйхатига киритди.Фото: «ТАСС»
Пекин олимпиадасида чанғи акробатикаси бўйича жамоавий турнирда қатнашаётган канадалик Марион Тено.Фото: «ТАСС»
Калифорниядаги ўрмон ёнғинини ўчириш жараёни.Фото: «ТАСС»
Венесуэладаги боғда учиб юрган колибри.Фото: «ТАСС»
Англиянинг Эшфорд шаҳридаги тоғ сигири.Фото: Getty Images
Францияда автомобиль ҳайдовчилари ва юк ташувчилар мажбурий эмлаш ва чекловчи чораларга қарши намойиш ўтказди.Фото: «ТАСС»
Қор билан қопланган Қамчиқ довонидаги тоғлар. Тошкент–Водий довонида ҳаракатланиш қийинлашмаслиги учун махсус бригадалар йўлни қордан тозалаб туради.Фото: «Дарё» / Хонзодабегим Аъзамова
Франция шимолидаги Кале шаҳри яқинидаги пляж саёзлигига чиқиб қолиб ҳалок бўлган кит.Фото: AFP
Колумбиянинг Меделлин шаҳридаги давлат мактаблари 5500 нафар ўқувчиси янги ўқув йилида янги компьютерлар олди.Фото: AFP
Абу-Дабида қуёш ботаётганда от миниб юрган одамлар.Фото: AFP
Бутун дунё бўйлаб аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони 406 миллионга яқинлашди. Суратда: Непалнинг Братабанда шаҳрида ўтказилган вояга етиш маросими.Фото: EPA
Американинг USS Harry S.Truman авиаташувчи кемаси Хорватия соҳиллари яқинига келди.Фото: «ТАСС»
Эронлик уламолар Теҳроннинг Озоди майдонида 1979 йилги ислом инқилобининг 43 йиллигига бағишланган митинг чоғида АҚШ байроқларини ёқиб юборишди.Фото: EPA
Италиянинг Николоси шаҳридан жануби-шарқда жойлашган ҳаракатдаги Этна вулқонининг кўриниши.Фото: Reuters
2022 йил 11 февралда Сент-Филипда фалокатга учраган Маврикий кемасида ёқилғи бакларини бўшатиш жараёни давом этмоқда.Фото: AFP
SpaceX Starlink сунъий йўлдошлари гуруҳи Уругвай устидан, Монтевидеодан тахминан 185 километр шимолда ўтмоқда.Фото: AFP
Франциялик сёрфингчи Эрик Ребер Назаре шаҳри соҳилида Tudor Nazare Tow Surfing Challenge мусобақасида қатнашмоқда.Фото: AFP
Токиода жойлашган Эбара зиёратгоҳидаги эрта гуллайдиган гилоснинг шохида қўниб турган қуш.Фото: Rex
Кападокия минтақасидаги Гореме шаҳридаги қор билан қопланган тоғлар устидан ўтаётган ҳаво шарлари.Фото: Getty ImagesАввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Ҳижоб тақиқига қарши намойиш, апельсин ва лимонли ҳайкал, Макронга ишланган карикатура. 10 февраль суратлари
- Шарқий Европадаги АҚШ ҳарбийлари, қишки Олимпиада ғолиблари, боласи билан ўйнаётган панда. 9 февраль суратлари
- Эронда очилган ресторан-қамоқхона, ўққа тутилган машина, боши эгик устозлар. 8 февраль суратлари
- Қиролича юбилейида отилган замбарак, Олимпия сувенирлари дўконидаги навбат, очиқ ҳавода ўтилаётган дарс. 7 февраль суратлари
- Олимпиада очилишида қатнашган Мирзиёев, Мустақиллик кунини нишонлаган Шри-Ланка, «Ленинград»да туғилган ялқов. 4 февраль суратлари
- Германияда очилган бойчечак, талабалар соғлиғи учун ибодат, жанг қилаётган оққуш. 3 февраль суратлари
- Станцияни уй қилиб олган айиқлар, машғулотдаги ғаввослар, урушга тайёрланаётган имом аёли. Ҳафта фотолари
Изоҳ (0)