Уруш 36 кундан бери давом этмоқда. Россия Мудофаа вазирлигининг Киев ва Чернигов ҳудудларида ҳарбий фаоллик «кескин қисқаргани» ҳақидаги баёнотларига қарамай, ушбу ҳудудларда отишмалар давом этмоқда. Украина армияси Харьков яқинидаги бир қанча аҳоли пунктлари устидан назоратни тиклади. Мариуполда Луганск кучлари иштирокида жанглар давом этмоқда. Meduza 31 март куни уруш зонасидан олинган муҳим фотосуратларни тўплади.

Харьков шарқида аланга тунги осмонни ёритмоқда, ушбу ҳудудда Украина қўшинлари ташлаб кетилган ва ишдан чиқарилган машиналардан йўлни тозаламоқда.Фото: AFP
Рус армияси бостириб кирган қишлоқлардан қочган одамлар яқин атрофдаги черковдан паноҳ топмоқда. Баштанка, Николаев вилоятиФото: AP Photo
Украинанинг учинчи йирик пўлат заводи бўлган «Запоржстал» ишчилари ҳаво ҳужуми пайтида ерости бункерида.Фото: Reuters
Украина аскарлари Киев вилояти Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприк яқинида тинч аҳолининг жасадларини йиғмоқда.Фото: AP Photo
Киев чеккасида ишдан чиқарилган зирҳли техникалар ёнидан ўтаётган украиналик аскарларФото: AP Photo
Автомат ва газаклар. Киев четидаги украиналик ҳарбийларнинг овқатланиш столиФото: AP Photo
Украиналик аскар отишма пайтида бошпана ичида чекмоқда.Фото: Reuters
Украина аскарлари Харьков яқинидаги қайтариб олинган Малая Роган қишлоғида уриб туширилган рус вертолёти билан суратга тушмоқда.Фото: EPA
Россияпараст ЛХР ҳарбий хизматчилари қамалдаги Мариуполда жанг пайтида танкка қарши гранатани кўтариб кетмоқда.Фото: Reuters
ЛХР ҳарбий хизматчиси Мариуполдаги жанг пайтида гранатадан ўт очмоқда.Фото: Reuters
Харьковда қўлига кишан солинган россиялик аскар.Фото: AFP
Малая Роган қишлоғида ташлаб юборилган рус ўқ-дорилари ва қуруқ озиқ-овқат қутилариФото: EPA
Харьков шимолидаги газ қувури Россия позицияларидан ўт очилган пайтда шикастланди.Фото: Reuters
Россия ҳужумидан сўнг Харьков шимолидаги турар жой бинолари узра кўтарилган тутун.Фото: ReutersРоссия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)