Дунё бўйлаб олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Хитойнинг Сингдао шаҳридаги ёввойи табиат паркидаги маймун.Фото: Getty Images
Юзлаб кино санъаткорлари Канн курорт шаҳрида йиғилиб, Круазет Палаис дес Фестивальс саройидаги афсонавий қизил гилам бўйлаб юришди. Суратда: актёр Том КрузФото: Getty Images
Женева кўли бўйидаги дам олувчилар.Фото: EPA
Нью-Деҳлидаги жазирама иссиқдан сақланиш учун сопол идишдан сув ичаётган бурундуқ.Фото: «ТАСС»
Америкалик актриса Энн Хетеуэй 75-Канн кинофестивали доирасида «Армагеддон вақти» фильми жамоасининг фотосессиясида.Фото: EPA
Непалдаги зўравонликларга қарши намойишга чиққан фаоллар.Фото: EPA
Маниланинг Тондо туманидаги ёнғиндан кейин 300 га яқин оила бошпанасиз қолди.Фото: «ТАСС»
Мадриддаги Сан-Исидро ярмаркасида буқалар жангчиси.Фото: EPA
Бавария осмонидаги момақалдироқ.Фото: Getty Images
Венгриядаги лолақизғалдоқ даласи.Фото: EPA
Жанубий Кореянинг Ҳавундае пляжидаги анъанавий қум фестивали қатнашчилари.Фото: EPA
Индонезиянинг энг фаол вулқони – Мерапининг кратеридан лава оқмоқда.Фото: AFP
Исроил Олий суди Хеврон жанубидаги саккизта Фаластин қишлоғини вайрон қилиш тўғрисида қарор чиқарганидан сўнг норозилик намойишига чиққан бир фаластинлик ҳибсга олинди.Фото: Reuters
Фотосуратчи Кристиан Виэлер ташланган таомни илишга уринаётган итни суратга олди.Фото: Legion Media
Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби мухлислари Европа Лигасидаги ғолибликни нишонлашмоқда.Фото: EPA
Шинбаши Энбужо театрида машқ пайтида рақсга тушаётган гейша (актриса).Фото: Getty Images
Флоридадаги Universal Studios’нинг Суперюлдузлар парадида СпончБоб билан учрашган болакай.Фото: AFP
Франция жанубида жойлашган Тулуза шаҳридаги фавворада болалар салқинланишмоқда. Францияда бу ҳафта ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрлардан Цельсий бўйича ўн даражага ошиши кутилмоқда.Фото: AFP
Москва марказида енгил ёмғирдан кейин кўчада кетаётган аёл.Фото: AFP
Украинадаги Велика Костромка қишлоғидаги рус снарядларидан кейин зарар кўрган уй олдида пианино чалаётган Анатолий Вирко.Фото: AP PhotoАввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Балиқлари билан сайрга чиққан одам, АҚШга келаётган муҳожирлар, қиролича туғилган кунига тайёргарлик. 19 май суратлари
- Париждаги осма ресторан, 5 тонналик калла суяклари, сув тарқатаётган кўнгиллилар. 18 май суратлари
- Қум қоплаган Ироқ, дафн қилинган президент, тиббиёт билан танишган болалар. 17 май суратлари
- Қизарган тўлин ой, тулкилардан огоҳлантирилган японлар, дорихонадаги Ким Чен Ин. 16 май суратлари
- Ой тупроғида ўсган ўсимлик, Покистондаги жазирама, Москвадаги улкан робот. 13 май суратлари
- Қашқадарёда пишган қовун, Фарғонада ёғочдан ишланган машиналар, НАТОнинг ҳарбий машғулоти. 12 май суратлари
- Италиядаги мусобақада қатнашаётган ўзбек пойгачиси, одам билан беллашаётган робот, ирқчиликка қарши диний фестиваль. Ҳафта суратлари
Изоҳ (0)