Фоторепортаж: Ироқ ва Кувайт қум бўрони остида қолди
Ироққа ёпирилган кучли қум бўрони оқибатида мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилди, деб ёзади «РБК». Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларини қоплаган бўрон сабабли учта халқаро аэропорт, шу жумладан, Бағдод аэропорти ҳам ёпилди. Ҳукумат 23 май, душанба кунини дам олиш деб эълон қилди.
Бўрон, шунингдек, Кувайтнинг бир нечта туманларида ҳам кузатилди, аэропортлар фаолиятини издан чиқариб, катта кўламли жамоат тадбирлари бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларидаги шундай бўронлардан кейин Форс кўрфазига ёпирилган қум бўронлари кетма-кетлигининг сўнггиси бўлиб турибди.
Синоптиклар қум бўрони билан боғлиқ чангли шароитлар туфайли хавфли об-ҳаво ҳақида умуммиллий огоҳлантириш эълон қилди. Ноқулай об-ҳаво шароитлари 48 соат мобайнида — 25 майга қадар сақланиб қолади. Кувайт, Форс кўрфази соҳили, 2022 йил 23 майФото: EPA/«ТАСС»
Бағдоддаги касалхона, Ироқ, 2022 йил 23 майФото: AP Photo
Аёллар қум бўрони чоғида Ан-Нажафдаги Имом Али масжиди ёнида, Ироқ, 2022 йил 23 майФото: Reuters
Бағдод, Ироқ, 2022 йил 23 майФото: Reuters
Кувайт миноралари, шаҳарнинг асосий кўзга кўринган нуқталаридан бири, чанг билан қопланган, 2022 йил 23 майФото: EPA/«ТАСС»
Араб шоири ал-Мутанаббийнинг ҳайкали, Бағдод, Ироқ, 2022 йил 23 майФото: Reuters
Изоҳ (0)